Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

“Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилади

Батафсил

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Ўзбекистоннинг аксилкоррупция сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар билан танишди

Сурхондарё вилоятида Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган ўрганишларнинг асосий йўналишларидан бири  Президент фармон ва қарорларида белгиланган халқаро молия институтлари томонидан ажратилган кредит маблағларининг мақсадли сарфланишида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича Агентликка юклатилган вазифалар ижросини таъминлашдир. 

Шу мақсадда вилоятдаги  "Дарбанд — Бойсун — Элбаён" ҳамда  "Мангузар — Жарқўрғон — Бандихон — Олтинсой — Денов" автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Осиё тарақкиёт банки иштирокида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-189-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. 

Мақсад - мазкур ҳудудлар орқали транзит юк ташишни ҳамда экспорт-импорт юкларини ташиш ҳажмининг ўсишини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш, юк ва йўловчи ташишнинг асосий йўналишлари бўйича сиғим заҳираларини 4 карра ошириш, бахтсиз ҳодисаларни камайтириш, йўлбўйи инфратузилма объектлари хавфсизлиги даражасини оширишдан иборат.   

Лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишлари 2023 йилнинг 12 февраль кунидан бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар пудратчи ташкилотига 32,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар тўлаб берилган.

Бугунги кунда пудратчи ташкилоти томонидан қурилиш объектига 130 дан ортиқ машина-механизмлар ва махсус техникалар, 260 нафардан ортиқ хорижий ва маҳаллий мутахассислар ҳамда ишчи-ходимлар жалб қилинган. 

Ўрганиш давомида олиб борилаётган демонтаж, муҳандислик (ичимлик суви, алоқа, электр ва ҳ.к.) тармоқларини кўчириш ҳамда йўл асосини қуриш учун материал захирасини тўплаш ишлари кўздан кечирилди. 

Шунингдек, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ва қабул қилинган ҳужжатлар очиқлиги таъминланганлик ҳолати ўрганилди.

Агентлик томонидан лойиҳани амалга оширишга масъул ижрочи орган —  Автомобиль йўллари қўмитасига маблағларнинг ажратилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, шу жумладан, лойиҳа тақдимоти, ўтказилган тендер ва танловлар, амалга оширилиши режалаштирилган иш ҳажми ва эришиладиган натижалар, амалга оширилган ишлар (қурилиш-монтаж) бўйича маълумотларни расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва ОАВда эълон қилиб бориш юзасидан  тавсиялар бериб келинмоқда.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаби ҳамда Агентлик кўрсатмасига асосан Қўмита расмий веб-сайтида алоҳида саҳифа ташкил этилган бўлиб, юқоридаги масалалар юзасидан мунтазам равишда тегишли маълумотлар ўз вақтида жойлаштириб келинмоқда.

Агентлик томонидан лойиҳа  доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан шу каби назорат ишлари изчил давом эттирилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати 

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар