Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш бошқармаси фаолияти тўғрисида

Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш бошқармаси давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизимини жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишини ҳамда декларацияларнинг ҳаққонийлигини текширилишини ташкил этиш, шунингдек, ушбу жараёнда аниқланган коррупция ҳолатларига ўз вақтида таъсир чоралари кўрилишини таъминлайди.

Хусусан, бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- Давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишини ҳамда декларацияларнинг хаққонийлиги текширилишини ташкил этиш, шунингдек, ушбу жараёнда аниқланган коррупция ҳолатларига ўз вақтида таъсир чоралари кўрилишини таъминлаш;

- Давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этишда кўмаклашиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш;

- Давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларациялаш йўналишида ўрганиш ва таҳлиллар ўтказиш;

- Жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш.

Бошқа бўлимлар