Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистондаги сўнгги аксилкоррупция ислоҳотлари билан танишди

Жорий йилнинг 10 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева Яссер Абдих бошчилигидаги Халқаро Валюта Жамғармаси миссиясини Агентликда қабул қилди.

Учрашувда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида мулоқот қилинди.

Хусусан, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун самарали амалга оширилишига қаратилган саъй-ҳаракатлар, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача стратегия лойиҳаси қабул қилиниши, "Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тўғрисидаги", "Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳамда улар доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар, режалар муҳокама қилинди.

Ўз ўрнида, учрашувда томонлар Агентлик томонидан эълон қилинадиган очиқлик индекси, давлат хизматчилари томонидан коррупциявий ҳолат ҳақида хабар бериш имконият ва алоқа каналлари, ҳудуд ва маҳаллаларда олиб борилаётган давлат сиёсати каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида коррупцияга қарши курашиш чоралари ҳудуд ва маҳаллаларда идоралараро ҳамкорликни таъминлаган ҳолда комплекс ёндашув асосида амалга оширилаётганлиги, ушбу жараённинг ҳуқуқий ва амалий жиҳатларига ҳамда жамоатчилик хабардорлигини таъминланаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар